20:12 | 25.06.24

                       

Тошкентда автобус ҳайдовчиси йўловчи билан жанжаллашди

Тошкентда автобус ҳайдовчиси йўловчи билан жанжаллашди. Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди (видео).

Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси матбуот хизмати йўловчи ва автобус ҳайдовчиси ўртасида бўлиб ўтган ҳолат юзасидан маълумот берди.

Хабар берилишича, ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 114 йўналишда йўловчи ва автобус ҳайдовчиси ўртасида бўлган жанжал акс этган видеолар тарқалган.

Шаҳар транспорт бош бошқармаси масъул ходимлари томонидан ҳолат назоратга олинди. «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ масъулларига мазкур ҳолатни батафсил ўрганиш, ҳайдовчи айбдор деб топилган тақдирда нисбатан тегишли чоралар кўриш ва жамоатчиликка ахборот бериш юзасидан кўрсатма берилди.

Текширув давомида ҳайдовчи хатти-ҳаракатлари тўлиқ ўрганилиб натижаси бўйича жамоатчиликка ахборот берилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: