8:18 | 26.06.24
Ўзбекистонда мактабларда «Касбий ривожланиш соати» ташкил қилинади. Шунингдек, ўқитувчиларнинг малака оширишида янги тизим йўлга қўйилади.
Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини касбий ривожлантиришнинг вертикал тизими йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.
Қайд этилишича, 21 июнь куни Президент қарори қабул қилинди. Унга кўра, 2025 йил 1 январдан мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини касбий ривожлантиришнинг қуйидаги тартиби жорий этилади, жумладан:
Маълумотларга кўра, 2025 йил 1 январдан педагог ва мутахассис кадрлар касбий ривожланишининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида барча умумий ўрта таълим муассасаларида малака оширишнинг «Касбий ривожланиш соати», таянч умумий ўрта таълим муассасаларида эса «Касбий ривожланиш куни» каби шакллари босқичма-босқич жорий этилади.
2024 йил 1 июлдан мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларининг хорижда малака ошириш курсларида ўқиганлиги ёки стажировкадан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжатлари (диплом, сертификат, гувоҳнома ва бошқалар) миллий узлуксиз касбий ривожлантириш тизимида малака оширганлик тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинади.
Бундан ташқари, 2025 йил 1 январгача Институт ва Ҳудудий марказларга камида бир нафардан нуфузли хорижий олий таълим ташкилотларини битирган чет эллик мутахассислар жалб қилинади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: