20:39 | 05.07.24

                       

Афғонистондан олиб келинган ичимлик зарарли эмаслиги маълум қилинди

«Ушбу маҳсулотлар таркибида захарли ёки инсон саломатлиги зарар келтирувчи моддалар аниқланмаган». Афғонистондан олиб келинган ичимлик зарарли эмаслиги маълум қилинди.

Афғонистондан келтириладиган ичимлик ўта хавфли экани айтилгани ҳақида хабар берилган эди. Санитария-эпидемиология қўмитаси матбуот хизмати ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Хабар берилишича, «Анор» таъмли ичимлик ҳар бир партиялар тегишли лаборатория текширувларидан ўтказилиб, маҳсулот партиясига санитария-эпидемиологик хулосалар берилган.

Ушбу маҳсулотлар таркибида захарли ёки инсон саломатлиги зарар келтирувчи моддалар аниқланмаган.

Ҳозирда Афғонистон республикасида ишлаб чиқарилган «Анор» таъмли махсулотлардан қайта намуналар олиниб, назорат тартибида лаборатория текширувлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунга қадар аҳоли томонидан айнан ушбу маҳсулотнинг сифатсизлиги ва истеъмол қилиш оқибатида захарланганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушмаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: