10:19 | 30.09.24

                       

Президент матбуот хизматида тайинловлар амалга оширилди

Президент матбуот хизматида шўъба мудири ва етакчи инспектор лавозимларида янги тайинловлар амалга оширилди.

Президент матбуот котиби тизимда янги тайинловлар амалга оширилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, давлат раҳбарининг тегишли фармойиши билан Президент Матбуот хизмати бош консультанти лавозимида ишлаб келган Юнусов Баҳодир Махсутович Президент Матбуот хизмати шуъба мудири этиб тайинланди.

Шунингдек, фармойиш билан Буюк Британиядаги Халт халқаро бизнес мактаби ва Бирмингем университетини тамомлаган Гайнулина Камила Тимуровна Президент Матбуот хизмати етакчи инспектори лавозимига тайинланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: