11:01 | 30.09.24

                       

Президент бир гуруҳ ўқутувчи ва мураббийларни тақдирлайди

Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан давлат мукофотларини топширади ҳамда соҳа вакиллари билан мулоқот ўтказади.

Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ўқутувчи ва мураббийларни байрам муносабати билан тақдирлайди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Қайд этилишича, давлат раҳбари Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан давлат мукофотларини топширади ҳамда соҳа вакиллари билан таълимда амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан мулоқот ўтказади.

Шунингдек, Президент янгидан ташкил этилган Абдулла Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институтида яратилган шароитлар билан танишади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: