Германия клиникалари ўрта-махсус маълумотга эга тиббиёт ходимларини ишга таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Миграция агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Номзодлар учун шароитлар
- Маош: дастлаб ойига 1,9 минг евро, тўртинчи ойдан бошлаб 2,5 минг еврогача ошади.
Ишга қабул шарти:
- Уч йиллик тиббиёт коллежи дипломи.
- Соҳа бўйича тажриба.
- Судланмаганлик ва яхши соғлиқ.
- Немис тили бўйича 10 ойлик курсда иштирок этиш.
Қулайликлар:
- Бепул тураржой ва ўқув хоналари.
- Степендия (6 ой).
- Немис тилини ўқитиш, имтиҳон, ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш харажатларини қоплаш.
- Германияда ишга жойлашиш ва аэропортдан иш жойигача трансфер.
Номзодлар дастурни муваффақиятли тамомлагандан сўнг виза олиш ва ишга жойлашиш жараёнлари қўллаб-қувватланади.