16:23 | 05.12.24
2025 йилда 800 нафар ўзбекистонлик мутахассис Жанубий Кореянинг Samsung Heavy Industries компаниясида иш бошлайди. Келишув Миграция агентлиги ва Samsung раҳбарияти ўртасида имзоланган.
Миграция агентлиги маълумотига кўра, 2025 йилдан бошлаб 800 нафар ўзбекистонлик юқори малака талаб қиладиган ишлар учун Samsung Heavy Industries компаниясида иш билан таъминланади. Келишув агентлик ва компаниянинг глобал кадрлар бошқаруви раҳбари Жинҳо Бае томонидан имзоланган.
Ишчилар Жанубий Кореянинг E-7 визаси асосида фаолият юритади. Мазкур виза юқори малакага эга бўлган мутахассисларга уч йилгача ишлаш имкониятини беради. Ўзбекистонлик ишчилар шу давр мобайнида Кореяда қурилиш ва кемасозлик соҳаларида ўз фаолиятларини олиб боришади.
E-7 визаси асосида фаолият юритувчи мутахассислар мамлакат иқтисодиёти учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ушбу келишув келгусида бошқа соҳаларда ҳам ҳамкорлик имкониятини очиши кутилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: