12:49 | 07.12.24

                       

Германия тиббиёт ходимларини 2,5 минг евролик ишга таклиф қилмоқда

Германия клиникалари ўрта-махсус маълумотга эга тиббиёт ходимларини ишга таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Миграция агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Номзодлар учун шароитлар

  • Маош: дастлаб ойига 1,9 минг евро, тўртинчи ойдан бошлаб 2,5 минг еврогача ошади.

Ишга қабул шарти:

  • Уч йиллик тиббиёт коллежи дипломи.
  • Соҳа бўйича тажриба.
  • Судланмаганлик ва яхши соғлиқ.
  • Немис тили бўйича 10 ойлик курсда иштирок этиш.

Қулайликлар:

  • Бепул тураржой ва ўқув хоналари.
  • Степендия (6 ой).
  • Немис тилини ўқитиш, имтиҳон, ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш харажатларини қоплаш.
  • Германияда ишга жойлашиш ва аэропортдан иш жойигача трансфер.

Номзодлар дастурни муваффақиятли тамомлагандан сўнг виза олиш ва ишга жойлашиш жараёнлари қўллаб-қувватланади.