13:06 | 18.12.24
Россияда ўзбекистонликлар бўлган Cobalt даҳшатли ЙТҲга урчади. Машинадаги барча фуқаролар вафот этди (видео).
Ульяновск вилоятидан ўтадиган йўлда 17 декабрь куни эрталаб соат 05:10 ларда Ўзбекистон фуқаролари иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, ичида ўзбекистонликлар бўлган Cobalt автомобили МАЗ юк автомобили билан тўқнашган. Вилоят полицияси хабарига кўра, Cobalt ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши тарафга чиқиб кетган.
ЙТҲ оқибатила, 1977, 1975, 1988 ва 2004 йилларда туғилган Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлишган.
Ушбу ҳолат Бош консулхона назоратига олиниб, ваколатли органлар билан мувофиқлаштириш ишлари олиб борилиб, ҳалок бўлганларни жасадларни Ватанга қайтариш ишларини амалга ошириш чоралари кўрилмоқда.
«Мазкур масала бўйича Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси вакиллари билан қуйидаги телефон рақамлар орқали боғланиш мумкин: +7-843 526-55-63; +7-843 526-55-64; +7-843 526-55-65», – дейилади хабарда.