16:11 | 12.12.24

                       

Янги йил тадбирлари сабаб Тошкентда қатор кўчаларда ҳаракат чекланади

10 декабрдан 15 январгача пойтахтнинг айрим кўчаларида автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги янги йил тадбирларига тайёргарлик ҳамда жамоат тартибини сақлаш мақсадида қуйидаги кўчаларда ҳаракат чекланишини маълум қилди:

  • Зарафшон кўчаси: Hyatt Regency меҳмонхонаси қўриқлаш пунктидан Матбуотчилар кўчасигача.
  • Истиқлол кўчаси: Амир Темур ва Буюк Турон кўчалари оралиғида.
  • Буюк Турон кўчаси: Истиқлол кўчаси кесишмасидан Ёшлар ижод саройигача.

Автотранспорт воситалари ҳаракати 2024 йилнинг 10 декабридан 2025 йилнинг 15 январигача чекланади.

Ҳайдовчиларга муқобил йўллардан фойдаланиш тавсия этилади. Ҳокимлик байрам тадбирларида хавфсизликка алоҳида эътибор қаратишини таъкидлади.