10:29 | 20.08.21
Аввалроқ Россия ТИВ сиёсатчиларнинг бу каби баёноти «режа» эканини айтганди
Франция президенти Эммануэль Макрон Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбат чоғида яна рус мухолифати раҳбари Алексей Навальнийни озод этишга чақирди. Бу ҳақда Елисей саройи матбуот хизматига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги илгари Навальний билан боғлиқ вазиятга изоҳ бераётган хорижий сиёсатчиларга халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилиш ва ўз мамлакатлари муаммолари билан шуғулланишни маслаҳат берган, вазир Сергей Лавров эса Ғарб сиёсатчиларининг бу мавзу бўйича баёнотлари «режага ўхшаш» эканини таъкидлаган. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Кремль чет элдан Навальний ҳақидаги баёнотларни тинглаш ниятида эмас.
«Франция президенти Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг қарорларига кўра қотилликка уринишдан бир йил ўтиб Алексей Навальнийни озод қилишга чақирди», дейилган Франция президенти девони сайтида. Таъкидланишича, суҳбат чоғида Макрон сентябрь ойида Россия парламентига ўтказиладиган сайловлар Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти мезонларига мувофиқ ўтказилиши истагини ҳам билдирган.
Маълумот учун, Навальний 2020 йилнинг 20 августида Томскдан кетаётган самолётда касал бўлиб, Омск касалхонасига ётқизилган. Текширув натижаларига кўра, Омск шифокорлари асосий ташхисни қондаги қанд миқдорининг кескин ўзгаришига олиб келадиган метаболик касаллик деб атаган. Бунга нима сабаб бўлгани ҳозирча аниқ эмас, лекин Омск шифокорларига кўра, Навальнийнинг қон ва пешоб таҳлилларида ҳеч қандай заҳар топилмаган. Кейинчалик уни самолёт билан Германияга олиб кетишган. Шундан сўнг, Франция ҳукумати ҳарбий шифокорларга таяниб, Навальний Новичок кимёвий уруш агентлари моддаси билан заҳарланганини эълон қилган. Кейинчалик Германия Вазирлар Маҳкамаси немис экспертларининг хулосалари Швеция ва Франция лабораториялари томонидан тасдиқланганини, параллель равишда, Берлин талабига биноан, Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти ўз тадқиқотларини олиб бораётганини хабар қилган.
Шу муносабат билан, Кремль Берлин ўз хулосалари тўғрисида Москвани хабардор қилмаганини, Россия ТИВ эса Германиядан бу ҳолат бўйича расмий сўровга жавоб кутаётганини таъкидлаган. Россия бир ой ичида Навальний билан боғлиқ вазият бўйича юридик ёрдам учун учта сўров юборган, аммо жавоблар келмаган. Навальний касалхонага ётқизилган куни прокуратура ва полиция текширув ўтказа бошлаган. Мазкур вазият билан боғлиқ ҳолда, Европа Иттифоқи олти нафар россияликка ва илмий институтга қарши санкциялар тўғрисида қарор қабул қилган, русларнинг Европа Иттифоқига кириши тақиқланган. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга кўра, Россия Германия ва Франциянинг бир қатор вакилларига қарши жавоб чораларини қабул қилган.
Аввалроқ қамоқдаги рус мухолифатчиси Навальнийга янги айблов қўйилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Навальний бир шарт билан АҚШга топширилиши мумкинлиги айтилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: