13:56 | 10.09.21

                       

«Шимолий оқим-2» газ қувурининг қурилиши тўлиқ якунланди

Қувур Болтиқ денгизи орқали Россиядан Германияга газ етказишга мўлжалланган

«Шимолий оқим-2» газ қувурининг қурилиш ишлари 10 сентябр, жума куни тўлиқ якунланди. Бу ҳақда «Газпром»га таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Келтирилишича, «Газпром» очиқ акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Алексей Миллер 10 сентябр куни соат 08:45 да (Тошкент вақти билан 10:45) бўлиб ўтган оператив йиғилишда «Шимолий оқим-2» газ қувурининг қурилиши тўлиқ якунланганини маълум қилган. «Газпром» маълумотларига кўра, 2021 йилда «Шимолий оқим-2» газ қувури орқали 5,6 миллиард куб/метр газ етказиб берилиши мумкин.

Маълумот учун, «Шимолий оқим-2» Болтиқ денгизи орқали Россиядан Германияга умумий қуввати йилига 55 миллиард куб/метр газ етказиб берувчи газ қувури ҳисобланади. Мазкур қувур Германия, Дания, Россия, Финляндия ва Швеция орқали ўтади.

Аввалроқ Путин Улуғ ватан урушининг 80 йиллигига бағишланган мақоласида 1970 йилда СССР ва Германия ўртасида «Аср битими» — Европага узоқ муддатли табиий газ етказиб бериш тўғрисида битим тузилганини айтганди. Келишув кўплаб кейинги улкан лойиҳаларнинг, жумладан, «Шимолий оқим» газ қувури қурилишининг бошланишига туртки бўлганини маълум қилганди. Шунингдек, Трамп Байден Россиянинг «Шимолий оқим-2» газ қувури қуриш лойиҳасини амалга оширишга тўсқинлик қилмаганидан афсусда эканини айтганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: