12:48 | 03.10.21
Миссиянинг мақсади нимадан иборат бўлиши маълум қилинди
Европа Иттифоқи Украина ҳудудида ҳарбий миссия тузиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ички ҳужжатидаги маълумотларни келтирган «Welt»га таяниб, «Известия» хабар берди.
Маълум қилинишича, Европа расмийлари миссия доирасида украин ҳарбийларини ўқитиш ва уларга тегишли маслаҳатлар беришни мақсад қилган ва буни «Киев ва Москва ўртасидаги тарангликнинг ўсиши» билан изоҳлаган. Европа Иттифоқи бундай миссиянинг ташкил этилиши Украина билан бирдамликни билдиришини айтган.
Таъкидланишича, бу ғоянинг келиб чиқиши Украина ташқи ишлар ва мудофаа вазирларининг 2021 йил июль ойида Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррелга юборган махфий мактубда ёзилган. Ҳужжат Европа Иттифоқининг масъул элчилари томонидан сиёсат ва хавфсизлик қўмитасида биринчи марта муҳокама қилинган. Уни Болтиқбўйидаги Европа Иттифоқининг учта мамлакати, жумладан, Польша, Руминия ва Словакия қўллаб-қувватлаган. Швеция ва Финляндия ҳам ушбу ҳарбий миссияни қўллаб-қувватлаши кутилмоқда.
Аввалроқ НАТО Европа Иттифоқининг армияси тузилишидан хавотирда экани айтилганди. Шунингдек, Европа Иттифоқи парчаланиши мумкинлиги маълум қилинганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: