11:08 | 02.09.21
Давлат раҳбари шундан сўнг ўқувчига мурожаат қилган
Россияда мактаб ўқувчиси Никанор Толстих Владимир Путин билан бўлган очиқ дарс пайтида президентнинг нутқида йўл қўйган хатосини тузатди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Маълум бўлишича, Путин XVIII аср бошидаги Россия ва Швеция ўртасидаги урушни «етти йиллик» уруш деб атаган, лекин Никанор Россия раҳбари йўл қўйган хатони тўғрилаган.
«Умуман олганда, бу ‘етти йиллик уруш’ деб эмас, шунчаки ‘Шимолий уруш’ деб номланган», — деган мактаб ўқувчиси ҳамда уруш тафсилотлари ҳақида сўзлаб берган.
Ўз навбатида, Россия президенти болага бу сўзлари учун миннатдорчилик билдирган.
«Ҳа, бу, албатта, Шимолий уруш. Тўғрилаганинг учун раҳмат», — дея қўшимча қилган Путин.
Шунингдек, боланинг ўқитувчиси Елена Грознийх унинг мазкур ҳарактига изоҳ берган.
«Боланинг президент нутқини тузатгани унинг бирор нотўғри нарсани яшира олмаслигини ва қоида тариқасида ёлғон гапирмаслигидан далолат беради. Балки мен унинг ўрнида индамаган бўлардим. Балки йигитлар уруш ҳақида билмагани ёки уялгани учун жим ўтиришган. Никанор, эҳтимол, қандайдир дадиллик билан муваффақият қозонди, мен учун бу ерда ҳеч қандай ёмон нарса йўқ», — деган ўқитувчи.
Аввалроқ Путин болалигида ким бўлишни хоҳлаганини айтганди. Шунингдек, Путин хавфсизликни таъминлаш учун нима қилиш кераклигинини маълум қилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: