16:54 | 27.05.23

                       

Афғонистонда тайёрланган гиёҳванд модда Бишкекда мусодара қилинди

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги гиёҳванд моддалар тарқатиш схемасини аниқлади

«Канал-Аракс» тезкор тадбири доирасида Қирғизистон Республикаси ИИВ СБНОН ходимлари Оламиддин тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов хизмати билан ҳамкорликда кинолог ва қидирувчи ит иштирокида 1974 йилда туғилган, Бишкек шаҳрида яшовчи фуқаронинг квартираси тинтув қилинган. Тинтув натижасида 1 кг 45 гр Афғонистонда тайёрланган «гашиш» ва «чарс» гиёҳвандлик моддалари топилиб, мусодара қилинди.

mvd.gov.kg

Мазкур ҳолат юзасидан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 282 моддаси 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Хибсга олибган фуқаро Бишкек шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди ва Oламиддин туман суди томонидан икки ой муддатга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилиб, Бишкек шаҳридаги СИЗО-1 га жойлаштирилди.

Олиб борилган суриштирув ишлари давомида маълум бўлишича, айбланувчи Чуй вилоятидаги ахлоқ тузатиш колонияларидан бирида жазони ўтаётган шахсдан гиёҳвандлик воситаларини контактсиз усулда сотиб олган. У Бишкекдаги валюта айирбошлаш шохобчасига пул қолдириб, турли жойларда номаълум шахслар томонидан хатчўп шаклида қолдирилган наркотик моддаларини олган. Бундан ташқари, айбланувчи дори воситаларининг навбатдаги партиясини олиш учун 1 миллион сўмни Бишкекдаги айирбошлаш шохобчаларидан бирида қолдирган.

Куни кеча Қирғизистон Республикаси ИИВ СБНОН ходимлари Ўш шаҳар ИИБ тергов гуруҳи билан биргаликда Ўш шаҳридаги Оқ-Буура дарёси бўйида тошлар остидан олтита квадрат брикет топиб олинган ва мусодара қилинган. Аниқланишича, қўнғир рангли пластилинга ўхшаш, каноп ҳидли, полиетилен пакетларга ўралган гиёҳванд модданинг умумий оғирлиги 3 кг 70 грни ташкил қилган.

Олинган моддаларнинг умумий оғирлиги 4 кг 115 грни ташкил этди. Бундан ташқари, жазо муддатини ўтаётган маҳкум қўлга олинган шахс билан телефон орқали мулоқот қилиб, қўшимча 10 кг гиёҳвандлик моддаси сотиб олишни таклиф қилади ва пулни шу айирбошлаш шохобчасига қолдиришни сўрайди.

Шундай қилиб, ўтказилган тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик воситаларининг навбатдаги партияси учун 285 000 сўм ва 2 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини ўтказиш вақтида фуқаро, Бишкекдаги айирбошлаш шохобчаси ходими қўлга олинди.

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва қонунийлаштириш факти юзасидан айирбошлаш бюроси ходими Бишкекдаги тергов изоляторига жойлаштирилган.