11:33 | 07.05.24

                       

«Хавф остидаман». Қозоғистонлик дипломатнинг аёли ҳукуматдан ёрдам сўради

«Хавф остидаман». Қозоғистонлик дипломатнинг аёли ҳукуматдан ёрдам сўради. У 10 йилдан бери эри калтаклаб келганини айтди (видео).

Қозоғистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги (БАА) элчихонаси маслаҳатчиси Сакен Мамашнинг рафиқаси Карина Мамаш эри унга ўн йил давомида мунтазам равишда зўравонлик қилаётганини айтди. Бу ҳақда «Немолчи.кз» хабар берди.

«Кеча эрим мени ҳамда меникига меҳмонга келган катта опамни калтаклади.

Давлатимиздан ёрдам сўрайман. Мен жим туришдан чарчадим, чидашдан чарчадим. 10 йилдирки у мени зўрлаб, калтаклайди. Хавф остидаман, унинг ёнида фарзандларим хавф остида. Турмуш ўртоғимнинг менга нисбатан қилган барча безориликлари учун дипломатик мақомидан маҳрум этилишини ва қамоққа ташланишини истайман. Жисмоний, жинсий, ҳиссий, иқтисодий, маиший, оилавий зўравонлик қилади. Менга ёрдам беринг», дейди Карина Мамаш.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Республикасининг БААдаги элчиси маслаҳатчиси Сакен Мамаш зудлик билан чақириб олинишини маълум қилди.

«Бу ходимни зудлик билан Қозоғистонга чақириб оляпмиз. Кейинчалик унинг иши ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан кўриб чиқилади. У вазирлик лавозимидан озод қилинади», — деди вазирлик ходими Айбек Смадияров.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: