9:11 | 07.05.24

                       

Наманганда банк ходими кассадан 1,5 млрд сўм ўзлаштирди

Наманганда банк ходими кассадан 1,5 млрд сўм ўзлаштирди. У бу пулларга уй ва машина олган.

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида Банк кассасидан 1,5 млрд сўм ўзлаштирган офис бошлиғи аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум қилинишича, Янгиқўрғон банк хизматлари офиси бошлиғи Д.Ш. касса ходимлари М.А. ва О.Т. га филиал кассасидаги 1,5 млрд сўмни гўёки Бувайда банк хизматлари марказига мадад пули сифатида юборишини айтиб, ҳеч қандай ҳужжатсиз олиб чиқиб кетган. Ушбу пуллар ҳисобидан Чуст тумани, «Гулистон» МФЙ ҳудудида қурилган кўп қаватли уйдан 3-хонали хонадон ва Malibu харид қилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: