11:01 | 13.02.24

                       

Ахборот тизимлари ва ресурсларига нисбатан 1 ҳафтада 32,1 мингта кибертаҳдид амалга оширилди

UzCERT хизмати томонидан 1 ҳафтада ахборот тизимлари ва ресурсларига нисбатан 32,1 мингта кибертаҳдидлар аниқланди.

Киберхавфсизлик маркази ахборот хизмати мамлакат ҳудудида сўнгги 1 ҳафта ичида ахборот тизимлари ва ресурсларига нисбатан 32 мингдан ортиқ кибертаҳдид бўлганини маълум қилди.

Қайд этилишича, энг кўп таҳдид ҳукумат тизимларига амалга оширилган. Кўрсаткич умумий ҳисобда 52,7 фоизни ташкил қилган. Қуйида соҳалар кесимида амалга оширилган киберҳужумлар келтирилган:

  • Ҳукуматга тегишли – 52,7 %;
  • АКТ – 19,3 %;
  • Молия – 14,2 %;
  • Энергетика – 4,3 %;
  • Ишлаб чиқариш – 3,9 %.

Марказ қўшимча қилиб, фойдаланиладиган операцион тизим ва дастурий таъминотни доимий янгилаб боришни ҳамда кинерхавфсизлик талабларига риоя қилишни сўраган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: