21:57 | 02.05.24

                       

«Асакабанк» хусусийлаштирилади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг йирик банкларидан бири бўлган «Асакабанк»ни хусусийлаштириш бўйича битим имзоланганини айтди.

Шавкат Мирзиёев иштирокидаги форум доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан Ўзбекистоннинг йирик банкларидан бири бўлган «Асакабанк»ни хусусийлаштириш бўйича битим имзоланди.

Давлат раҳбари банк-молия соҳасига тўхталиб ўтди. Сўнгги йилларда мамлакатда кўплаб хусусий банклар очилди. Бозорга Европанинг етакчи банклари кириб келди. Қатор рақамли банклар ўз фаолиятини амалга оширмоқда.

Молиявий ресурсларга талабни қондириш учун капитал бозорини ривожлантириш бўйича ёндашувлар қайта кўриб чиқилмоқда. Ўзбекистонда халқаро молиялаштириш инструментларини ривожлантириш устида иш олиб борилмоқда.

«Хорижий сармоялар оқими бир неча баробар ортиши, корпоратив бошқарув сифати ошиши, янги етакчи банк-молия институтлари кириб келишини кутиб қоламиз», – деди Президент.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: