14:33 | 23.08.23 562

Қашқадарёда 17 туп арча кесилиши ортидан табиатга 18 млн сўм зарар етказилди

Ҳолат юзасидан ўрмон қўриқчисига 3,3 млн сўм жарима солинган.

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида 17 туп Зарафшон арчаси кесиб ташланиши оқибатида табиатга 18 миллион 84 минг сўм зарар етказилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Маълум қилинишича, Қашқадарё вилояти экология бошқармаси Деҳқонобод тумани инспекцияси ходимлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилган.

Рейд давомида Деҳқонобод давлат ўрмон хўжалиги «Кон» ўрмон бўлимининг «Сувлисой» массиви ҳудудида табиий ҳолда ўсган 6 туп Зарафшон арчаси таг қисмидан, 11 туп арчанинг эса ён шохлари кесиб ташлангани аниқланган.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Ҳолат юзасидан ўрмон қўриқчиси Р.Ж. га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси (Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 3 млн 300 минг жарима қўлланилган.

Шунингдек, табиатга етказилган 18 миллион 84 минг сўм зарарни ундириш мақсадида ҳужжатлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, Деҳқонобод Давлат ўрмон хўжалигига ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда 55 йиллик қайрағоч дарахтлари кесиб ташланганди. Сурхондарёда эса 8 туп қарағай кесилган.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 459
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 792
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1142
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 889
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 485
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 974