19:21 | 17.05.24

                       

Бишимбаев қамоқдан озод бўлиши мумкин

Қозоғистоннинг собиқ вазири Бишимбаев қамоқдан чиқиши мумкин. У аёли Салтанат Нукеновани ўлдирган эди.

Қозоғистон Адлия вазири ўринбосари қандай ҳолатда Бишимбаев қамоқдан чиқиши мумкинлигини маълум қилди.

Қайд қилинишича, Қозоғистоннинг собиқ вазири Куандик Бишимбаев рафиқаси Салтанат Нукеновани ўлдирганликда айбланиб, 24 йилга озодликдан маҳрум этилган. Адлия вазири ўринбосари Ботагоз Жаксылыкова Бишимбаев шартли равишда озодликка чиқиш мумкинлигини таъкидлади.

Агар жиноятчи Бишимбаев қамоқхонадаги қоидаларни бузмаса, у жазони ўтаётган қамоқхона муддатидан олдин озод қилиш тўғрисида ариза бериши мумкин. Лекин, берилган жазо муддатининг учдан бир қисмини ўтмасдан судланувчини қамоқдан чиқариш мумкин эмас.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: