23:14 | 19.05.24

                       

Бортида Эрон Президенти бўлган вертолёт ҳалокатга учради

Эрон президенти Иброҳим Раисий ўтирган вертолёт Озарбайжон чегарасида ҳалокатга учради. Ҳалокат жойига қутқарувчилар юборилган.

Эрон ОАВ хабарларига кўра, президент Раисий ва Ташқи ишлар вазири Хусайн Амир Абдуллахиян Озарбайжонга қилган ташрифдан сўнг қайтаётган бўлган.

Президент колоннасида учта вертолёт бўлган, улардан иккитаси белгиланган жойга муваффақиятли қўнганлиги айтилмоқда. Бортида Эрон президенти Раисий бўлган вертолёт ўзи алоқага чиққан, қурбонлар йўқ, деган тахмин бор.

Ҳалокат содир бўлган жойда об-ҳаво ёмонлашмоқда. Қутқарувчилар гуруҳи воқеа содир бўлган жойга ярим соатда етиб бориши кутилмоқда. Бу ҳақда Tasnim агентлиги хабар берган.

Маълумотлага кўра, яқин икки соат ичида воқеа содир бўлган жойда об-ҳаво ёмонлашади. Ёмон об-ҳаво воқеа жойига етиб борган бир гуруҳ қутқарувчиларнинг ишини оғирлаштирмоқда.

Эронлик амалдорнинг Reuters агентлигига беган маълумотига кўра, Раисий ва Ташқи ишлар вазирининг ҳаёти хавф остида.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: