11:01 | 29.08.24

                       

Бўстонлиқда ўрмон ёниб кетди

Бўстонлиқда ўрмон ёниб кетди (видео)

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги ўрмон ер майдонларида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.

Унга кўра, 29 август куни соат 00:35 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Тезкор бошқарув марказига Бўстонлиқ туманидаги ўрмон ер майдонларида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Хабарга асосан, ёнғин жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажи, 30 нафар қутқарувчи ҳамда Бурчмулло ўрмон хўжалигидан 20 нафар ходим жалб қилинган.

Ёнғин Бўстонлиқ тумани «Маърифат» МФЙ, Бурчмулло ўрмон хўжалигига қарашли ҳудудда 1,5 гектар майдонда юзага келиб, натижада ушбу ҳудуддаги қуруқ ўт ва шоҳ-шабба ёнган. Олиб борилган саъй ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 01:50 да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: