10:33 | 27.01.24

                       

Бухорода истеъмол қилиб бўлмайдиган 164 қоп ун савдосига чек қўйилди

Яроқсиз ҳолда бўлган унни сотиш учун савдо белгисидан ноқонуний фойдаланилган.

Бухоро вилоятида истеъмолга яроқсиз ун маҳсулотини савдога чиқарилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Келтирилишича, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда «К.Б.» МЧЖ раҳбари Ж.Н. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб,«М.» савдо белгисидан ноқонуний фойдаланиб, истеъмолга яроқсиз ун маҳсулоти савдоси билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланган.

Шунингдек, МЧЖ савдо дўконидан 164 қоп истеъмолга яроқсиз ун маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёҳуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: