15:59 | 27.08.24

                       

Бухорода қайнака куёвини урди

Бухорода қайнака куёвини уриб, жағини синдирди

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 2024 йилнинг 16 май куни қайнака ва куёв жанжаллашиб қолган.

Bugun.uz манбалари берган маълумотларга кўра, 1998 йилда туғилган йигит куёвининг жағидан уриб, синдириб юборган. Куёв суд мажлисида ёзма мурожаат қилиб, айбланувчи билан ярашиб олгани ва ҳеч қандай даъвоси йўқлигини айтган.

Шундан сўнг айбланувчига нисбатан қўзғатилган жиноий иш тугатилди ва у жавобгарликдан озод қилинди.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: