22:38 | 15.09.22

                       

Давлат раҳбарлари «Буюк ипак йўли» халқаро туризм марказида дарахтлар экди — фото

Дарахтлар мамлакатларнинг дўстлик ва яхши қўшничилик рамзи экани таъкидланган

ШҲТда иштирок этаётган барча мамлакатларнинг етакчилари Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Икки томонлама учрашув ва музокаралар якунлангач, Шавкат Мирзиёев, Александр Лукашенко, Илҳом Алиев, Ухнаагийн Хурэлсух, Шаҳбоз Шариф, Владимир Путин, Эмомали Раҳмон, Ражаб Тоййиб Эрдўған, Сердар Бердимуҳамедов, Иброҳим Раисий, Садир Жапаров, Қосим-Жўмарт Тўқаев «Буюк ипак йўли» халқаро туризм марказида дарахтлар экди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

«Шарқ халқлари қадриятига кўра, дарахт экиш – хайрли иш. Мамлакатларимиз етакчилари биргаликда эккан дарахтлар ҳам ШҲТ мамлакатларининг дўстлиги, яхши қўшничилиги, тараққиёт ва равнақ сари муштарак интилишлари рамзидир», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпин Самарқанддаги «Буюк ипак йўли» халқаро сайёҳлик маркази боғига кўчат ўтқазган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: