16:08 | 30.07.21
Шунингдек, ушбу давлатда аҳолининг қанчаси касалликка қарши эмлангани очиқланди
Швецияда коронавирус инфекциясидан ўлим кўрсаткичи нолгача пасайди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 14 июлдан бери мамлакатда COVID-19 туфайли ўлим қайд этилмаган.
Маълум бўлишича, Швецияда кунига ўртача 400–600 коронавирус касаллиги қайд этилаётган бўлиб, бу 2020 йил декабрида қайд этилган кунлик ўртача кўрсаткичнинг атиги 6 фоизини ташкил қилади. Мамлакат фуқароларининг қарийб 50 фоизи вирусга қарши тўлиқ эмланган. Бунгача Швеция ҳукумати Европа Иттифоқи ва Европа иқтисодий ҳудудидан Швецияга саёҳат қилиш тақиқини узайтирган эди.
Аввалроқ ЖССТ дунёда электрон сигаретларнинг тарқалишини чеклашга чақирган. Шунингдек, ташкилот коронавируснинг келиб чиқишини ўрганиш бўйича янги режани эълон қилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: