21:10 | 13.12.23

                       

Доллар курси декабр ойида тушади ва февралда яна кўтарилади — АҚШлик маркетолог

Долларнинг яралиш тарихи ва бугунги кундаги жаҳон иқтисодиётида тутган аҳамиятли ўрни ҳақида билиб олинг. Ўзбекистонда долар курси қандай?

Америкалик маркетолог Матт Симпсон ўзининг 52 йиллик кузатувларидан келиб чиқиб доллар курси йиллик тенденцияси таҳлилини айтди. Унга кўра, доллар курси доимий декабр ойида сезиларли даражада тушиши ва  феврал ойида курслар юқори кўтарилишини ҳабар қилган. 

Доллар банкнотаси
Фото: Pointsterlinlife

Доллар курси бутун дунёда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам иқтисодий холатни акс эттирувчи асосий кўрсаткичлардан биридир. Иқтисодиёти ўсаетган Ўзбекистон учун доллар курсининг барқарорлиги ва прогнозлиги  муҳим хисобланади.

Bugun.uz шу ҳақида, шунингдек доллар тарихи, унинг ташқи ва ички бозорга таъсири  ҳақида маълумот беради.

Доллар тарихи

Долларнинг валюта сифатида тарихга кириб келишининг бир неча талқинлари мавжуд. Булардан энг ҳақиқатга яқин бўлган талқини бу 1519 йилда пайдо бўлган немис тангаси «талер» сўзидан келиб чиқанидир.Талер йирик думалоқ кумуш танга бўлган.

Испания песо тангаси. кадимий далар
Фото: GovMint

Бу турдаги тангалар Испаниянинг Америка колонияларида зарб қилинган.  «Испан доллари»ни кўпинча «песо» деб ҳам аташган. 1873 йилда таллер Германияда бутунлай муомуладан чиқиб кетади. Бироқ унинг номи халқ орасида пул ўрнида ишлатилаверади.

Долларнинг жаҳон иқтисодиётида ўрин эгаллаши

Доллар жаҳон иқтисодиётида  XX асрнинг бошларида, биринчи жаҳон урушидан кейин мавқейини ошира бошлади. 1840 йилдан 1914 йилгача асосий жаҳон валютаси инглиз фунт стерлинг эди. Биринчи жаҳон урушидан кейин фунт стерлинг ўзининг иқтисодий аҳамятини йўқотиб, ўрнини француз франки ва доллар эгаллади.

XX асрда Германия маркаси етакчи ўринда эди. Аммо иккинчи Жаҳон уришидаги мағлубиятдан кейин Германия иқтисодиёти таназзулга юз тутди. Америка бу вазиятда нафақат ҳарбий томондан балки иқтисодий томондан ҳам юксалди.

Вайронага айланган Европага Америка инвестицияси билан биргаликда валютаси ҳам кириб кела бошлади

1944 йил июл ойида Бреттон -Вудсда халқаро молиявий конференцияда олтиннинг нархи (бир троя унцияси) 35 доллар этиб белгиланди. Шундай қилиб доллар олтинга айрибошлаш мумкин бўлган ягона валюта бўлиб колди ва жаҳоннинг ҳисоб китоб валютасига айланди. Бу нафақат АҚШ катта олтин заҳирасига эга бўлгани учун балки мамлакат урушдан энг кам зарар кўргани учун ҳам содир бўлганди.

Урушдан кейинги Европа
Фото: Fasttrack Teaching Materials

Доллар банкнотасининг шаклланиши

Узоқ вақт давомида АҚШ ҳукумати томонидан ишлаб чиқарилган ягона пул бирлиги тангалар эди. Қоғоз банкноталар эса 1837 йилдан 1866 йилгача доллар номиналидаги 8000 га яқин турли хил турда ишлаб чиқарилди. Уларнинг эмитентлари алоҳида штатлар, хусусий банклар, темир йўллар дўконлар,черковлар ва ҳатто жисмоний шахслар ҳам бўлган.

Ўша даврда банкноталарни чикарганларни « ёввойи банклар» деб аташган

Долларнинг илк қоғоз банкнотаси
Фото: Canadabank

Америка фуқоролар уриши пайтида биринчи марта қоғоз пулларни чоп этишга руҳсат берди. Бу пуллар инглиз тилида (яшил пуллар) лақаби билан аталган. Америка аввало яшил пулларни олтинга айрибошлаш мумкинлигини айтди, кейин эса бу амалга ошмади. 1875 йили бу «яшил пуллар» муомуладан чиқарилди.

1877 йили йилдан бошлаб барча АҚШ пул бирлиги Гравур ва босма бюро томонидан чоп этиладиган бўлди. 1900-йили « олтин стандартлари»  тўғрисида қонун қабул қилинди.У бимитализмни тугатди ва олтинни ягона пул матерметали сифатида белгилади .Унга  кўра бир доллардаги соф олтин миқдори 1,50463 грамм этиб белгиланди.

1913 йилда олтин тангаларини қоғоз пулларга мажбурий алмаштириш тўғрисида фармон қабул қилинди. Номиналдаги банкноталар мавжуд ва эркин муомулага чиқарилди. Булар:

  • 1 доллар
  • 2 доллар
  • 5 доллар
  • 10 доллар
  • 100 доллар
Доллар банкноталаридаги шахслар
Фото:Investopedia

Шунингдек, 500, 1000, 5000, 10 000 долларлик банкноталар ҳам мавжуд. Улар 1945 йилгача чиқарилган 1969 йилга келиб эса расмий равишда муомуладан чиқариб юборилган.
1000 долларлик банкноталар эса 1934 йили чиқарилган улар оддий халқ Ичида ҳечқачон муомулада бўлмаган. Бу банкноталар фақатгина Федерал резерв ва ғазначиликнинг ички ҳисоб китобларида фойдаланилган.

Бугунги кунгача банкноталарнинг энг йириги 100 доллар номиналидир

1928 йилдан бошлаб асосий дизайн тасдиқланди. Пул бирлиги сиёсатчилар ва президентларнинг портретлари билан чиқарила бошланган. Долларнинг стандарт ўлчами барча банкноталар учун бир хил ўлчамда 156х66 мм. Долларнинг оғирлиги унинг турига боғлиқ эмас ҳар қандай қийматдаги валюта 1 граммни ташкил қилади. Демак юз долларликдан ташкил топган бир миллион доллар бор йўги 10 кгни ташкил қилади ҳолос.

5000 долларлик банкнота.
Фото: Goodreads

Бенжамин Франклин ва юз долларлик купюра

Юз долларлик банкнотада нега айнан Бенжамин Франклиннинг сурати тушурилганини биласизми? Олдинига бу банкнотада бошқа сиёсатчилар расми ҳам бўлган масалан
1869 йилда Аврам Линкол, 1878 йилда Жеймс Монро, 1890 йилда Девид Фаррагут.

Бенжамин Франклин
Фото: HistoryExstra

Аммо, мана юз йилдан ортиқ вақтдан бери 100 долларлик купюрадан Бенжамин Франклиннинг суратида босилмоқда.  У аслида ким? Бенжамин Франклин 1706 йил 17- январда Бостонда туғилган. Ота онаси оддий ишчи бўлгани сабабли у ўзи таълим олган. У ношир,ёзувчи,ихтирочи, олим ва сиёсатчидир.

Унинг купюрадаги рамзи аввало АҚШ нинг шаклланиши ва ривожланишидаги беқиёс ҳиссасини тан олиш рамзидир

Бенжамин Франклиннинг сиёсий қарашлари инсон ҳуқуқлари концепциясига асосланган эди. Қўшма штатлар ва дунё тарихидаги учта энг асосий ҳужжатлар унинг имзоси билан эди. Булар «АҚШ Мустақиллик деклорацияси», «АҚШ Конституцияси» ва «Версал» шартномаси бундан келиб чиқадики у том маънода Америка давлатининг асосчиси эди.

Бенжамин Франклин Россия фанлар академиясига аъзоликка қабул қилинган биринчи чет эллик эди

Америкадаги биринчи оммавий кутубхонага асос солган. Унинг портрети ўлимидан 124 йил ўтиб , 1914  йилдан 100 долларлик банкнотада пайдо бўлди ва ҳамон босилмоқда. У аҳлоқий нормаларга амал қилувчи инсон ҳам бўлган. «Time is money – вақт бу пулдир ибораси» хам Бенжамин Франклинга тегишлидир

Доллар босилиш тартиби

Доллар босишнинг ҳаммаси пўлат плиталарга ўйиб чизишдан  бошланади. Буни ҳунармандлар бажарадилар бу камида  10 йилча давом этади. Бу заргарликка ўхшаш жуда мураккаб иш бўлиб бундай услубнинг асосий сабаби  қалбаки доллардан ҳимояланишдир. Доллар вақт ўтиши билан сарғайиб кетгани учун дарахт ёғочидан тайёрланган оддий қоғоздан қилинмай қўйган. Банкноталар қоғози 25%  зиғир 75 фоиз пахта ипидан иборат массадан тайёрланади.

Банкноталарни чоп этилиш жараёни
Фото:bloomberg

Қоғоз  синтетик толалар билан мустаҳкамланган. АҚШнинг Ўймакорлик ва босма буйроси учун бу қоғоз Массачутес штатида жойлашган «Креан и компания» томонидан ишлаб чиқарилади.  Аввал зиғир ва пахта массаси қайнатилади ва тозаланади кейин тинишга қўйилади ва массага айланади.

Қоғоз тайёрлаш жараёни саккиз босқичдан иборат

Бу тартибда ишланган банкноталар ички қатламга эга бўлиб, сўнг босилиб теҳник буюмга қўйилади маълум ҳароратда юмшатилиб шилимшиқ массага айлантирилади. Ички қатлами мавжудлиги учун уларни деярли қалбакилаштириш имконсиз. Шунингдек унга ҳимоя чизиқлари тикилади. Ушбу босқичдан сўнг қогоз махсус пресс ортида қурутилади. Кейин эса у кенглиги 2,5 метрлик рулонларга уралади ва босиб чиқариш бюросига юборилади. Бу бинода катта видео кузатув тизими ва хавфсизлик тизими мавжуд бўлиб у ерга кирган ҳарбир ишчи ҳар сафар скайнерланади.

Банкноталарнинг ишлаб чиқарилиш босқичи 6 босқичда бўлиб уларнинг ҳарбири қалбакилаштиришдан ҳимояланиш учундир

Ўймакорлик (гравировка) ишидан сўнг чоп этиш Симултан машиналарига навбат келади улар банкноталарни турли хил ранглар ва нозик рақамларни қўшади. Коғоз босилгандан сўнг 72 соат ичида қурийди. Сўнгра интаглио аппарати махсус пресс қогозини сиёҳлайди. Шундан сўнг қоғоз уч кун давомида қурийди.

Бюронинг 24 та ишлайдиган пресс машинаси ҳаркуни таҳминан 650 миллион банкнот ишлаб чиқаради

Оҳирги босқичда доллар банкноталари текширувдан ўтади. Текширувдан сўнг банкноталарга  серия рақамлари ва Федерал резерв берилади. Серия рақами,лот рақами ва номинал ҳарбир қоғоз парчасини қолганларидан ажратиб турадиган учта омилдир. Ваниҳоят пул босиш босқичлари якунланади. Энди улар Федерал заҳира банкига юборилади у ердан эса бутун АҚШ, Европа ва бутун дунёга тарқалади.

Доллар тенденцияси ва унинг бозорга таъсири

Ўзбекистонда доллар курсининг сўнгги 5 йиллик тенденциялари қандай ва валюта курсларининг жорий ўзгариши нуқтаи назаридан мамлакат иқтисодиётини қандай истиқболлар кутмоқда? Йил давомида доллар курси 8,77 фоизга ошди. Бошқа маълумотларга кўра, ўсиш 9,27 фоизни ташкил этди, бу эса доллар ўзбек сўмига нисбатан ошганини англатади. Бошқа томондан, ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан қиймати 8,32 фоизга пасайди.

Доллар банкнотаси
Фото: hindustantimes

Ўзбекистон учун иқтисодий прогноз: 2024 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти тахминан 5,5 фоизга ўсиши ва ўрта муддатли истиқболда босқичма-босқич тезлашиши кутилмоқда. Бироқ Россиядан пул ўтказмалари камайиши туфайли истеъмол ўсишининг пасайиши хам мумкин.

Осиё тараққиёт банки 2023 ва 2024 йилларда ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда

Кўрсатгичлар ўтган йилги ўсиш 5,7 фоиздан бир оз паст. Фитч Солушенс 2023 йилга мўлжалланган Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг реал ўсиши прогнозини глобал ўсиш истиқболларининг заифлашуви ҳамда Россия ва Украинадаги можаролар оқибатлари туфайли 5,2 фоиздан 4,8 фоизга туширди.

Шу билан бирга, Европа тикланиш ва тараққиёт банки 2022 йилда иқтисодиёт 5,5 фоизга, 2024 йилда эса 6,5 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда.Шундай қилиб, Ўзбекистонда доллар курсининг сўнгги тенденциялари унинг ўзбек сўмига нисбатан мустаҳкамланаётганини кўрсатмоқда, айни пайтда ўтган йилларга нисбатан ўсиш суръатлари бироз пасайганига қарамай, мамлакат иқтисодиёти ўсишда давом этмоқда. Бу ташқи омиллар ва ички ислоҳотлар билан тавсифланганда мураккаб иқтисодий вазиятни акс эттиради.

Фото:The Hill

Албатта, доллар курсининг ошиши ёки тушиши нафақат катта тадбиркорлар ёки ички бозор балки инфляция даражаси тўлов балансларининг ҳолати ва давлат бюджетларининг кўрсатгичларига таъсир қилади. Қолаверса, биз сотиб олаётган маиший буюмлардан тортиб озиқ овқатларнинг баъзилари бизни ички бозорга импорт қилинади. Шу сабабдан биз товарларни импорти учун  доимий долларга ёки бошқа халқаро бирор валютага муҳтожмиз.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: