21:02 | 28.11.23

                       

120 минг ўзбекистонлик Америкага жўнамоқчи. Улар ўзлари кетаётган мамлакат ҳақида биладими?

Америка Қўшма Штатлари ҳақида маълумотлар, фактлар, фото ва видеолар

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси DV-2023 (Green Card)  дастури орқали иммиграцион визаларни тақдим этиш бўйича дунёда 7-ўринни эгаллади. Бу эса, Ўзбекистоннинг Green Card лотoреясида дунёда 7-ўринни қайд этганини англатади.

Шунингдек, элчихона АҚШда меҳнат фаолиятини олиб бориш, яшаш ва таълим олиш учун кўплаб усуллар мавжудлиги, бунда қонуний ва хавфсиз саёҳат йўлини танлаш лозимлигини ҳам эслатиб ўтган.

2023 йилги мавсум учун сал кам 120 минг ўзбекистонлик рўйхатдан ўтган. Тасаввур қиляпсизми? 120 минг ватандошимиз «Америка орзуси»да океан ортига кетишни истаган. Шу 120 минг инсон ўзлари кетаётган мамлакат ҳақида бирон бир маълумотга эгами? Давлат тузуми ва бошқаруви қандай эканидан хабардорми?

Bugun.uz айни шу мақсадда, ўз муштарийларига Америка Қўшма Штатлари тарихи, давлат бошқаруви ва аҳолиси тўғрисида маълумот беради.

АҚШ ҳақида умумий маълумотлар

Америка Қўшма Штатлари (АҚШ, кейинги ўринларда Қўшма Штатлар ёки Америка) Шимолий Америкада жойлашган ва 50 та штатдан иборат давлатдир. Тинч окенанида бир қанча оролллар ҳам Қўшма Штатларга қарашли бўлиб, мамлакат умумий майдони бўйича дунёда учинчи ўринда туради.

Озодлик ҳайкали. Ню-Йорк. АҚШ.
Фото: Pinterest

АҚШ шимолда Канада ва жанубда Мексика билан қуруқлик орқали чегарадош бўлса, Багама ороллари, Куба, Россия ва бошқа давлатлар билан денгиз чегараларига эга. Мамлакат 333 миллиондан ортиқ аҳолига эга ҳисобланиб, у қитъадаги энг гавжум давлатдир. Америка Қўшма Штатлари аҳоли сони бўйича ҳам дунёда учинчи ўринда туради.

Қўшма Штатлар пойтахти Вашингтон шаҳри бўлишига қарамай, Ню-Йорк давлатдаги энг гавжум ва молиявий марказ ҳисобланади.

АҚШ тарихи

Қитъада, жумладан мамлакат ҳудудида ҳам маҳаллий халқлар минг йиллар давомида яшаб келган. 1607 йилдан бошлаб инглиз мустамлакачилиги қарор топиб, ҳозирги Шарқий Қўшма Штатларда ўн учта мустамлака ўрнатилган. Бу мустамлакалар солиқ ва сиёсий масалалар сабаб Британия қироллиги билан тўқнаш келишган. Оқибатда инқилоб ва озодлик учун курашлар авж олган. Қўшма Штатлар 1776 йил 4 июлда ўз мустақиллигини эълон қилиб, ажралмас табиий ҳуқуқлар, фуқаролар розилиги ва республикачилик каби маърифатпарварлик тамойиллари асосида ташкил этилган тарихдаги илк миллий давлат бўлди.

Америка Мустақиллик декларацияси.
Фото: Fox News

Мамлакат 1848 йилга келиб Шимолий Америка бўйлаб, бутун қитъани қамраб олган ҳолда кенгайишни бошлади. Қулдорлик масалалари бўйича штатларнинг ўзаро келиша олмаслиги Америка Конфедератив штатларининг ажралиб чиқишига олиб келди ва фуқаролар уруши бошланди. 1865 йил уруш тугаб, қулдорлик бекор қилинди. Бироқ, бу мамлакат тарихидаги қуролли тўқнашувларнинг бошланиши эди. 1941 йил декабр ойида Япониянинг Пёрл-Ҳарборга ҳужумидан сўнг, АҚШ Иттифоқчилар томонида Иккинчи Жаҳон урушига кирди.

Урушдан кейин АҚШ ва Совет Иттифоқи дунёнинг энг кучли икки мамлакатига айланди. Урушдан сўнг, дунёнинг бу икки гигант мамлакати ўртасида «совуқ уруш» келиб чиқди. Совуқ уруш даврида бу давлатлар ҳарбий тўқнашувдан қочган ҳолда, мавкуравий ва халқаро таъсир учун кураш олиб боришади. Ҳатто улар ўртасида коинот пойгаси ҳам бўлади. Бунда, Советлар илк бор фазога чиққан бўлсалар, Америка Ойга қадам босган биринчи мамлакат бўлди.

1990 йилларнинг бошида Совет Иттифоқи парчалиб, Совуқ урушга якун ясалди. Натижада, Қўшма Штатлар дунёдаги энг кучли давлат сифатида майдонда қолди.

АҚШ бошқаруви

Америка Қўшма Штатлари ҳукумати федерал президентлик, конституциявий республика ва либерал демократия тамойилларига асосланган бўлиб, учта алоҳида ҳокимият тармоғига эга. Булар: ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимкятидир.

АҚШ президенти Жо Байден ва вице-президент Камала Ҳаррис.
Фото: Reuters

Мамлакатда икки палатали миллий қонун чиқарувчи органи ҳисобланган вакиллар палатаси, аҳоли сонига асосланган қуйи палата ҳамда Сенат мавжуд. Шу билан бирга, ҳар бир штат учун тенг вакилликка асосланган юқори палата ҳам бор. Кўпгина сиёсий масалалар штат ёки маҳаллий даражада марказлаштирилмаган.

Қонун чиқарувчи ҳокимият сенат ва вакиллар палатасидан иборат икки палатали конгресс томонидан амалга оширилади. Сенатда ҳар бир штатдан 2 тадан сенатор 6 йил муддатга сайланган бўлади. Сенаторлар 3/1 қисми ҳар икки йилда янгиланиб турилади. Вакиллар палатасида эса 435 депутат 2 йилга сайланади.

Ненси Пелоси. Қўшма Штатлар Вакиллар палатасининг 52 спикери.
Фото: PBS

Ижрочи ҳокимият органи ҳисобланган АҚШ ҳукумати президент томонидан Сенатнинг розилиги асосида таъйинланади. Ҳукуматда 13 та вазирлик бор бўлиб, ҳукумат конгресс олдида масъул эмас. Ҳар бир штатнинг ўз конституцияси бор. Штатдаги қонун чиқарувчи ҳокимиятни қонун чиқарувчи мажлис, ижрочи ҳокимиятни эса губернатор амалга оширади.

АҚШда ҳар тўрт йилда президентлик сайловлари ўтказилади. Сайловларда Демократлар ва Республикачилар партияларидан кўрсатилган номзодлар кураш олиб боради.

АҚШ иқтисодиёти

АҚШ ҳаёт сифати, даромад ва бойлик, маҳсулдорлик, иқтисодий рақобатбардошлик, инсон ҳуқуқлари, инновациялар ва таълим бўйича халқаро кўрсаткичларда юқори ўринларни эгаллайди.

Қўшма Штатлар ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) бўйича дунёдаги энг йирик иқтисодиёт бўлиб, тарихан аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ бўйича дунёдаги энг юқори ўринларни эгаллаган давлатлар қаторига киради. АҚШда дунё аҳолисинг 5 фоиздан кам қисми яшасада, мамлакат бутун дунёда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 5/1 қисмини ишлаб чиқаради. АҚШ экспорти эса, жаҳондаги экспорт ҳажмининг 10/1 ни ташкил этади.

Лос Анжелес порти. АҚШ.
Фото: The Wall Street Journal

Ҳа, бу жуда катта кўрсаткич. Мамлакат иқтисодиётининг бу даражада катталашуви АҚШни глобал дунёдаги таъсир доирасини кенгайтирди. Шунингдек, Америка компаниялари дунё мамлакатларига киритаётган инвестициялар глобал иқтисодиётда аҳамиятлидир.

АҚШ дунёдаги энг йирик импортёр ва иккинчи йирик экспортчи давлатдир.

АҚШ президентлари рўйхати

Жорж Вашингтон — 1789-1797 йиллар. АҚШ тарихидаги илк президент. Партиясиз

Жон Адамс — 1797-1801 йиллар. Федералист.

Томас Жефферсон — 1801-1809 йиллар. Демократ республикачи

Жеймс Медисон — 1809-1817 йиллар. Демократ республикачи

Жеймс Монро — 1817-1825 йиллар. Демократ республикачи

Жорж Вашингтон.
Фото: Britannica

Жон Квинси Адамс — 1825-1829 йиллар. Демократ ва миллий республикачи

Эндрю Жексон —1829-1837 йиллар. Демократ

Мартин Ван Бюрен — 1837-1841 йиллар. Демократ

Уилям Гаррисон 1841 йил .Виглар партияси аъзоси

Жон Тайлер — 1841-1845 йиллар. Виглар партияси аъзоси

Мартин Ван Бюрен.
Фото: history.com

 

Жеймс Нокс Полк — 1845-1849 йиллар. Демократ

Закари Тейлор — 1849-1850 йиллар. Виглар партияси аъзоси

Миллард Филлмор — 1850-1853 йиллар. Виглар партияси аъзоси

Франклин Пирс — 1853-1857 йиллар. Демократ

Жеймс Бюкенен — 1857-1861 йиллар. Демократ

Авраам Линколн — 1861-1865 йиллар. Республикачи ва Миллий Иттифоқчи

Авраам Линколн.
Фото: Radio Van

Эндрю Жонсон — 1865-1869 йиллар. Миллий Иттифоқчи ва Демократ

Улисс Грант — 1869-1877 йиллар. Республикачи

Ратерфорд Хейс — 1877-1881 йиллар. Республикачи

Жеймс Гарфилд — 1881 йил. Республикачи

Честер Артур — 1881-1885 йиллар. Республикачи

Гровер Кливленд — 1885-1889 йиллар. Демократ

Улисс Грант.
Фото: Britannica

Бенджамин Гаррисон — 1889-1893 йиллар. Республикачи

Гровер Кливленд — 1893-1897 йиллар. Демократ

Уилям Мак-Кинли — 1897-1901 йиллар. Республикачи

Теодор Рузвелт — 1901-1909 йиллар. Республикачи

Уилям Тафт — 1909-1913 йиллар. Республикачи

Вудро Вилсон — 1913-1921 йиллар. Демократ

Теодор Рузвелт.
Фото: Дзен

Уоррен Гардинг — 1921-1923 йиллар. Республикачи

Калвин Кулидж — 1923-1929 йиллар. Республикачи

Герберт Гувер — 1929-1933 йиллар. Республикачи

Франклин Рузвелт — 1933-1945 йиллар. Демократ

Гарри Трумен — 1945-1953 йиллар. Демократ

Гарри Трумен.
Фото: history.com

Дуайт Эйзенхауэр — 1953-1961 йиллар. Республикачи

Жон Кеннеди — 1961-1963 йиллар. Демократ

Линдон Жонсон — 1963-1969 йиллар. Демократ

Ричард Никсон — 1969-1974 йиллар. Республикачи

Жералд Форд — 1974-1977 йиллар. Республикачи

Ричард Никсон.
Фото: Britannica

Жимми Картер — 1977-1981 йиллар. Демократ

Роналд Рейган — 1981-1989 йиллар. Республикачи

Жорж Герберт Уокер Буш — 1989-1993 йиллар. Республикачи

Бил Клинтон — 1993-2001 йиллар. Демократ

Жорж Уокер Буш — 2001-2009 йиллар. Республикачи

Бил Клинтон ва Ҳиллари Клинтон.
Фото: Time

Барак Обама — 2009-2016 йиллар. Демократ

Доналд Трамп — 2016-2021 йиллар. Республикачи

Жо Байден — 2021 йил. Демократ

Доналд Трамп.
Фото: BBC

Қўшма Штатлар аҳолиси ҳамда ҳудудий бўлиниш

Америка Қўшма Штатлари аҳолиси учта асосий, этник таркибий қисмдан ташкил топган. Булар: америкаликлар, муҳожирлар ва туб жой аҳолисидан иборат. Мамлакат аҳолисининг 82,8% ни асли келиб чиқиши европалик бўлганлар ташкил этса, 12,6% ни африкаликлар ташкил қилади.

Америкаликлар.
Фото: Britannica

Шу билан бирга, 3,6% ни осиёликлар, 1% ни ҳиндулар, эскимослар ва алеутлар ташкил этади. АҚШ аҳолисининг 80% шаҳарларда яшайди. АҚШ америкаликлари миллат сифатида асосан 18 асрнинг 2-ярмида, Европанинг турли мамлакатларидан келган муҳожирларнинг аралашиб кетиши натижасида вужудга келган.

АҚШ маъмурий жиҳатдан 50 штатга ва 1 федерал округга болинади. Булар:

  • Айдаҳо
  • Аёва
  • Алабама
  • Аляска
  • Аризона
  • Арканзас
  • Ваёминг
  • Вашингтон
  • Вермонт
  • Виргиния
  • Висконсин
  • Гавайи
  • Делавер
  • Жоржия
  • Ғарбий Виржиния
  • Иллинойс
  • Индиана
  • Калифорния
  • Канзас
  • Кентукки
  • Колорадо
  • Коннектикут
  • Луизиана
  • Массачусетс
  • Миннесота
  • Миссисипи
  • Миссури
  • Мичиган
  • Монтана
  • Мейн
  • Мериленд
  • Небраска
  • Невада
  • Ню-Хемпшир
  • Ню-Жерси
  • Нью-Йорк
  • Ню-Мексико
  • Огаё
  • Оклаҳома
  • Орегон
  • Пенсилвания
  • Род-Айленд
  • Шимолий Дакота
  • Шимолий Каролина
  • Теннесси
  • Техас
  • Флорида
  • Жанубий Дакота
  • Жанубий Каролина ва Юта штатларидир
Американинг ҳудудий бўлиниши.
Фото: Дзен

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: