Тошкент — 2200 йиллик тарихга эга бўлган шаҳар
Пойтахт тарихи ҳақида қизиқарли фактлар ва маълумотларни билиб олинг. Фото ва видеолар
Тошкент шаҳри Ўзбекистон тарихидаги учинчи пойтахтдир. Шаҳар тарихи қадимги даврга бориб тақалади. Пойтахт Тошкент мамлакат ҳудудининг шимоли-шарқий қисмида, Қозоғистон билан чегарага яқин ҳудудда жойлашган.

Фото: Bugun.uz
Тошкент тарихан минтақадаги энг стратегик ҳудудлардан биридир. Шаҳарда араб босқинига қадар туркий ва суғд маданиятининг таъсири кучли бўлган.
Мундарижа:
2. Тошкент номининг келиб чиқиши
3. Тошкентнинг маъмурий бўлиниши
Тошкент тарихи
Милодий VII асргача, Марказий Осиёга Ислом дини кириб келгунга қадар шаҳарда туркий ва суғдий маданият ҳукмрон бўлган. Шаҳар 1219 йилги Чингизхон босқинидан сўнг қайта тикланган. Буюк ипак йўлидан доимий фойда кўтиб турган Тошкент XVII ва XVIII аср оралиғида мустақил шаҳар-давлат мақомига эга бўлган.
1865 йилда эса, Туркистон Генерал Губернаторлиги таркибига киритилиб, марказга айлантирилган. Совет даврида шаҳар мажбурий депортация ва катта демографик ўсишларни бошдан кечирган. Тошкент Иттифоқдаги тўртинчи йирик шаҳар бўлган (Москва,Ленинград,Киев,Тошкент). Босиб олинишидан 101 йил ўтиб, 1966 йил Тошкентда мисли кўрилмаган зилзила содир бўлди. Зилзиладан сўнг пойтахт янгидан тикланган. Пойтахт сифатида шаҳар мамлакат тарихида муҳим ўрин эгаллади.
Тошкент номининг келиб чиқиши
Шаҳар ҳақидаги илк маълумотлар Хитой манбаларида учрайди. Дастлаб «Юни» дея аталган шаҳар келаси асрларда (Тошкент вилояти назарда тутилмоқда) «Лоюени», «Юни» сўнгра «Чжеше», «Чжечжи», «Чжеси» ва «Ши» дея аталган.

Фото: shosh.uz
Тошкент Форс ҳукмдори Шопур томонидан милоддан аввалги 262 йилда «Чоч» дея қайд этилган. Шунингдек, тарихчи олимлар томонидан «Шош», «Шошкент», «Мадинат аш Шош», «Бинкат» ва «Таркан» номлари ҳам қўлланилган. Шаҳар номи Фирдавсийнинг «Шоҳнома» асарида, Абу Райҳон Беруний ва Маҳмуд Қошғарий китобларида ҳамда Бобурнинг «Бобурнома» китобларида ҳам учрайди.
Тошкентнинг маъмурий бўлиниши
Тошкент шаҳри бир қатор туманларга бўлиниб, 50 дан ортиқ маҳалла ҳамда 424 та кўчани ўз ичига олади (шулардан 8 таси асосий кўчалар ҳисобланади). Тошкентни:
- Миробод
- Мирзо Улуғбек
- Шайҳонтохур
- Учтепа
- Бектемир
- Сергели
- Яккасарой
- Юнусобод
- Яшнобод
- Янгиҳаёт
- Чилонзор ва Олмазор каби туманлар ташкил қилади.

Фото: Bugun.uz
Тошкентнинг тарихий ва маданий ёдгорликлари
Тошкентда тарихий ёдгорликлар ва маданий обидалар кўп. Темурийлар давридан тортиб совет меросигача, барчасини пойтахтдан топишингиз мумкин. Ҳозирда заруратга учраган тарихий ёдгорликлар реставрация қилинган ва давлат муҳофазасига олинган.

Фото: shosh.uz
Пойтахтда тарихий объектларнинг аксари Шайбонийлар даврига тегишлидир. Пойтахт учун энг катта меросни эса, Совет Иттифоқи ташлаб кетган.
- Кўкалдош мадрасаси
- Каффол-Шоши мақбараси
- Кўкалдош мадрасаси (ХIV аср)
- Каффол-Шоши мақбараси (ХV аср)
- Ҳазрати Имом архитектура ансамбли (ХVI аср)
- Абул Қосим мадрасаси (ХIX аср)
- Баракхон мадрасаси (ХVI аср)
- Жума масжиди (ХIХ аср)
- Амир Темур музейи
- Амир Темур хиёбони
- Мустақиллик майдони
- Истиқлол майдони
- Жасорат монументи
- Ҳасти Имом майдони
- Тилла Шайх масжиди
- Хадра майдони
- Тўлеби мақбараси
- Сўфи Ота мақбараси
- Тошкент телеминораси
Замонавий Тошкент
Тошкент янги даврда, 1991 йил Ўзбекистон мустақил бўлгандан сўнг қатор ўзгаришларга учради. Тошкент мустақилликдан кейин ҳам ўзининг маъмурий марказ мақомини сақлаб қолди. Шаҳар инфратузилмаси ва транспорт тизими ислоҳ қилинди. Янги бинолар ва маданий марказлар қурилди. Шаҳар архитектураси ҳам советлар анъанасидан бироз бўлсада чекинган.
Президент Мирзиёев даврида Тошкент метрополитени кенгайиб, Сергели ҳамда Қўйлиқ линиялари ишга туширилди. Ҳозирда эса, «Янги Тошкент» лойиҳаси устида ишланмоқда. Сўнгги йилларда шаҳарда янги боғлар, парклар ва жамоат жойлари кўпайди.
Тошкент иқлими
Тошкент шаҳри Ўртаер денгизи иқлими ва нам иқлими билан чегарадош. Шунинг учун, пойтахтнинг қиши совуқ ва тез-тез қор ёғиб туради. Ёзи эса иссиқ, қуруқ ва узоқдир. Ёғингарчилик нисбатан қиш мавсумида кузатилиб, баҳорда ҳолат яна такрорланади. Ёз фасли май ойидан сентябрь ойигача давом этади.

Фото: Bugun.uz