10:43 | 09.11.23
Тошкент шаҳридаги кўнгилочар масканлар, парклар ҳақида маълумотларни билин олинг. Фото ва видеолар
Тошкентга келган ҳар бир сайёҳ, хоҳ Республиканинг бошқа вилоятларидан, хоҳ чет элдан бўлсин, аввало, пойтахтнинг сўлим ва диққатга сазовор жойларини томоша қилгиси келади. Шаҳарда мавжуд архитектура, санъат асарлари ўрин олган музейлару одамлар гавжум бозорларгача, барчаси кишини ўзига жалб этади.
Bugun.uz айни шу мақсадда, пойтахт Тошкентнинг диққатга сазовор жойларини бир ерга жамлади.
Magic city кўнгилочар манзилгоҳига ҳар куни минглаб меҳмонлар ташриф буюради. Паркда ёшу катталар учун мўлжалланган атракционлар бор.
Magic city паркига метронинг Миллий боғ ва Халқлар дўстлиги бекатларидан чиқиш мумкин. Magic city ҳудудига кириш мутлақо бепул ва парк дам олишларсиз, 7/24 форматда хизмат кўрсатади.
Tashkent city манзилгоҳи Тошкент шаҳридаги Пахтакор стадиони олдида, Пахтакор ва Алишер Навоий метростанцияларидан чиқишда жойлашган.
Парк Тошкентнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев раҳбарлиги остида қурилган эди. Tashkent city паркида:
Ашхобод паркининг меъморий услубида Туркманистон пойтахтидан андоза олинган. Парк тахминан 10 гектар майдонни қамраб олган. Ашхобод паркини бир сўз билан «кичик Туркманистон пойтахти» десак ҳам бўлади.
Ундаги фавворалар ҳамда «Ахалтеке» отларининг ҳайкаллари қўшни республикага саёҳат қилгандек тасаввур уйғотади. Паркда:
Анҳор – Локомотив парки Тошкентдаги энг йирик истироҳат боғларидан бири бўлиб, очиқ ҳавода жойлашган ҳамда йил давомида дам олишларсиз ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатади.
Паркда ёшу қари учун маъқул келувчи атракционлар мавжуд. Паркда:
Dream Park Тошкентда собиқ Мирзо Улуғбек парки ҳудудида қайтадан ташкил этилган парк. Метрополитеннинг Мирзо Улуғбек станциясидан чиқишда, «Бунёдкор» стадиони ёнида жойлашган.
Парк қайта реконструкция қилинган, айрим ўзгаришлар Magic city парки конструкциясига ўхшашдир. Паркда асосан болалар учун мўлжалланган атракционлар кўпроқ. Паркда:
Central Park Тошкент шаҳрида 13 минг гектар майдонни эгаллаган. Аҳоли орасида «Телман» номи билан машҳурроқ. Парк икки қисмга, фаол ва сокин зоналарга бўлинади. Фаол ҳудудда 26 та аттракцион ва 3500 квадрат метрлик болалар майдончаси мавжуд. 3 та классик роликли кемалар, Dron’P Tower аттракциони, Галлеон кемаси ва франтсуз карусели ҳам паркдан ўрин олган.
Паркнинг кириш қисми чап томонида сокин майдон, ўриндиқлар, кенг йўлаклар, ўнг томонида тўсиқлардан ясалган болалар лабиринтлари жойлашган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: