21:35 | 07.06.21

                       

Дунё бўйлаб аҳолига газ етказиш кўрсаткичи энг паст бўлган мамлакатлар айтилди

Шунингдек, газ нархи арзон ва юқори бўлган давлатлар маълум қилинди

Молдова, Босния ва Герцеговина билан бир қаторда Украина аҳолининг газ билан таъминлаш бўйича дунёдаги энг қолоқ мамлакатлар қаторига кирди. Бу ҳақда 7 июнь, душанба куни эълон қилинган Марказий банк, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, статистика қўмиталари ва мамлакатларнинг назорат органлари маълумотига таяниб, «Известия» хабар берди.

Фото: «Global Industrial Coatings»

Маълум қилинишича, Люксембург, Қозоғистон ва Россия фуқароларининг газ ресурсларидан фойдаланиши бўйича етакчи ўринларни эгаллаган. Шунингдек, 2020 йили газ нархлари динамикаси нотекис бўлгани қайд этилган.

«2021 йилнинг биринчи ярмида қишнинг илиқлиги ва газ захираларининг кўплиги сабабли газ нархида мисли кўрилмаган пасайиш юз берди, аммо иккинчи ярмида вазият ўзгарди, нархлар кўтарила бошланди. Шунга қарамай, ўртача йиллик нарх 2019 йил даражасидан сезиларли даражада паст бўлган», дейилган хабарда.

Голландия фонд биржаси ТТФ маълумотига кўра, 2020 йилга мўлжалланган газ нархлари сиёсати 2019 йилга нисбатан 28,9 фоизга, бир кубометр учун 113 долларга камайган. Ушбу омилга асосланиб, биринчи ўрин Люксембургга тўғри келган. Яъни мамлакат аҳолисининг ўртача иш ҳақи билан 9,1 минг кубометр газ сотиб олиши мумкин, бу ресурс учун паст нарх ва Европадаги Люксембургга хос энг юқори маошлардан бири ҳисобланади.

Иккинчи ўринни Қозоғистон эгаллаган. Унинг аҳолиси 7,5 минг кубометр ресурсни сотиб олиши мумкин. Мамлакат кам иш ҳақи билан ажралиб турган, шунингдек, энг паст газ нархи бўйича дунё мамлакатлари қаторидан жой олган. Россия газ ресурслари рўйхатида учинчи ўринни эгаллаган бўлиб, руслар 6,8 минг кубометр ресурс сотиб олиши мумкин. Тўртинчи ва бешинчи ўринлар мос равишда Буюк Британия ва Бельгияга тўғри келган. 

Таъкидланишича, Украинада паст иш ҳақи сабабли аҳолини газ билан таъминлаш рейтингида қолоқ мамлакат сафига кирган. 

«Мамлакатда ўртача даромад орқали учун минг кубометрдан бир оз кўпроқ газ сотиб олиш мумкин, яъни бу кўрсаткич Люксембургга қараганда деярли тўққиз баравар кам. Украинада газ нархи Европа стандартлари бўйича юқори эмас, аммо шу билан бирга, мамлакатда иш ҳақи даражаси жуда паст», дейилган хабарда.

Мутахассислар, шунингдек, газ нархи кўрсаткичи энг арзон бўлган мамлакатлар рўйхатини тузган. Улар қаторига Қозоғистон, Россия, Белорусия, Туркия ва Молдова киритилган. Газнинг энг юқори нархи эса Швеция, Голландия, Италия ва Испанияда қайд этилган.

Аввалроқ Халқаро энергетика агентлиги давлатларни нефть лойиҳаларига сармоя киритмасликка чақирганди. Шунингдек, дунёда хорижий сармояларнинг катта қисми қайси давлатга тўғри келгани маълум бўлган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: