17:14 | 28.06.21

                       

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Америка армиясининг ҳаракатларини қоралади

Аввалроқ ҳарбийлар Ироқ ва Сурия чегараларида ҳаво ҳужуми уюштирган эди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Саид Хатибзода АҚШ армиясининг Ироқ ва Сурия чегарасидаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган қуролли гуруҳлар нишонларига авиазарбаси минтақадаги вазиятнинг кескинлашишига олиб келаётганини айтди. Бу ҳақда «Anadolu» хабар берди.

Фото: «Ajans Haber»

Хатибзоданинг маълум қилишича, АҚШнинг янги маъмурияти нафақат Эронга қарши санкцияларга нисбатан, балки минтақадаги бошқа муаммоларни ҳал қилишда ҳам Дональд Трамп ҳукумати каби бир хил сиёсат олиб бормоқда.

«АҚШнинг янги маъмурияти инқирозли вазиятга олиб келадиган ва минтақа аҳолиси учун муаммоларни келтириб чиқарадиган нотўғри қадамлардан тийилиб, ўз йўналишини тўғрилаши керак. Минтақа аҳолиси ўзларининг тақдирларини ташқи аралашувисиз ҳал қилиши керак. АҚШ ҳаракатлари минтақадаги вазиятни кескинлаштирмоқда. АҚШнинг ўзи минтақадаги беқарорлик қурбонларидан бирига айланади», — деган Эрон ташқи ишлар вазирлиги вакили.

Саид Хатибзода Венадаги ядровий келишув бўйича музокараларни шарҳлар экан, Теҳрон зарур қарорларни қабул қилгани ва энди навбат АҚШга келганини айтган. Бундан ташқари, у афғон муаммосига ҳам тўхталиб ўтган.

«‘Толибон’ ҳаракати бутун Афғонистон эмас, балки инқирозни ҳал қилишнинг таркибий қисмларидан биридир. Ушбу мамлакатда барча гуруҳларнинг кенг ваколатига эга ҳукумат тузилиши керак», — деган Эрон ТИВ вакили.

Аввалроқ АҚШ Ироқ ва Сурия чегараларида ҳаво ҳужуми уюштирганди. Шунингдек, Эрондаги ядро иншоотига ҳужум қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: