16:04 | 24.11.23

                       

Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Тошкентга келади

Девид О’Салливан шу йилнинг апрел ойида ҳам Ўзбекистонга ташриф буюрган эди.

Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Девид О’Салливан 29-30 ноябр кунлари Ўзбекистонда бўлади, деб хабар бермоқда ташкилотнинг Ўзбекистондаги делегацияси матбуот хизмати.

ЕИ вакилининг ташрифидан мақсад Ўзбекистон ҳукумати билан Россиянинг Украинага қарши ҳарбий тажовузга жавобан Европа Иттифоқи санкциялари бўйича конструктив мулоқотни давом эттириш ҳисобланади.

Девид О’Салливан биринчи марта шу йилнинг апрел ойида Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: