10:08 | 16.12.22
Пакетнинг расмий ёзма тасдиқлаш жараёни 16 декабрь тушга қадар якунланади
Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ҳукуматлари Украинадаги уруш сабаб Россияга қарши тўққизинчи санкциялар пакетини тасдиқлади, деб хабар беради Reuters.
Манбаларга кўра, расмий ёзма тасдиқлаш жараёни 16 декабрь тушга қадар якунланади. Ҳозирча қолган тафсилотлар ошкор этилмаган. Янги чекловлар келишилгани бўйича ҳозирча расман эълон қилинмаган.
Аввалроқ Европа Иттифоқига аъзо давлатлар тўққизинчи санкциялар пакетини келиша олмагани хабар қилинганди. Маълумотларга кўра, музокара иштирокчилари келишувга жуда яқин турган, аммо улар айрим давлатлар, жумладан, Полшанинг эътирозларини еча олмаган.
Келишмовчилик бошқа нарсалар қаторида, ЙИ Россия ўғитларини Европа портлари орқали ҳатто санкциялар рўйхатида бўлган россиялик ишбилармонларга тегишли компаниялар учун ҳам экспорт қилишдаги чекловларни енгиллаштириши керакми деган масала эди.
Баъзи Европа давлатлари ўғитларга чекловлар ривожланаётган мамлакатларнинг озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солмоқда деб ҳисоблаган. Қолганлар эса санксийларнинг енгиллаштирилиши ўғит ишлаб чиқарувчи россиялик ишбилармонларга олдинроқ қўлланган чекловларни айланиб ўтиш имконини беради деган.
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг декабрь бошларидаги баёнотида айтилишича, Еврокомиссия Россияга қарши янги, тўққизинчи санкциялар тўплами бўйича таклифлар киритган. Янги чекловлар пакетига қуйидагилар киритилган:
Аввалроқ Евроиттифоқ Россияга қарши саккизинчи санкциялар пакетини тасдиқлагани, шунингдек, ЕИ Россияга дрон сотгани учун Эронга янги санкциялар қўллагани ҳамда Европа Иттифоқи Туркияга ҳам санкция қўллаши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: