7:39 | 12.08.24

                       

Фарғонада тўй кортежи уюштирганлар қамалди

Фарғонада тўй кортежи уюштирганлар қамалди. Уларнинг машиналари жарима майдончасига жойлаштирилган.

Фарғонада дўстининг тўйи куни турли хил картежлар уюштирган ҳуқуқбузар ҳайдовчилар аниқланди.

Маълум бўлишича, Фарғона вилоятининг, Ўзбекистон туманида дўстининг тўйига борган йигитлар бошқа транспорт воситаларининг қатновига ҳалақит бериб, тўй кортежи уюштирган.

Улар йўловчиларнинг ҳаётини хавф остида қолдирган. Ушбу ҳуқуқбузарлик акс этган видеолари эса ижтимоий тармоқларда тарқалган ва кенг муҳокамаларга сабаб бўлган.

Ҳолат юзасидан шу кунни ўзида ўрганиш ишлари олиб борилиб, ҳайдовчилар шахсига аниқлик киритилган. Барча ҳайдовчиларнинг машиналари жарима майдончасига жойлаштирилган.

«Танишимнинг тўйида ўзимни BYD машинамда қарама-қарши ҳаракатландим. Қилган ишимдан пушаймонман», — деди ҳайдовчилардан бири.

Суд хулосасига кўра, ҳайдовчилар майда безорилик жиноятини қилишда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бири 5 суткага қамалган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: