16:41 | 10.09.24

                       

Пропаннинг тоннаси 9,2 млн сўмдан ошди

Ўзбекистонда пропаннинг тоннаси 9,2 миллон сўмдан ошди.

Бугун, 9 сентябрь куни ўтказилган савдо якунлари бўйича айрим товарлар учун  шаклланган кунлик ўртача нархлар эълон қилинди.

Иқтисодчи Отабек Бакиров Сотувга қўйилган пропан ҳажми «ўзаро келишиб олгандек», яна 1 089 тоннадан ошмаганини айтди.

Қайд этилишича, Энергетика соҳасидаги ҳамкорлик, жумладан, Ўзбекистонга Россиядан табиий газ, нефть ва нефть маҳсулотларини етказиб бериш бўйича ҳамкорлик муваффақиятли ривожланмоқда.

«Муваффақиятли ривожланиш деганда айнан нима назарда тутилганлиги, қайси томон учун муваффақиятли эканлигигига аниқлик киритилмаган. Нима бўлгандаям, бу табиий газ, нефть ва нефть маҳсулотлари бўйича шимолга қарам қилинган Ўзбекистон иқтисодиётининг рақобатбардошлиги ва самарадорлигига хизмат қилаётгани йўқ», дейди иқтисодчи.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: