18:46 | 10.09.24

                       

Жиззахда эркак хотинини пичоқлади

Жиззахда эркак хотинини ишхонасига бориб, чавақлаб ташлади.

Ижтимоий тармоқда Жиззахда ҳамшира пичоқлангани акс этган видеолавҳалар тарқалди. Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, 7 сентябрь куни соат 21:40 ларда Зарбдор туманининг “Мустақиллик” маҳалласида истиқомат қилувчи Б.Б. ўзи билан ҳозирда бирга яшамайдиган турмуш ўртоғи Д.Б.нинг танасига бир неча марта пичоқ урган.

Шу туманнинг «Нуробод» маҳалласида яшовчи, туман тиббиёт бирлашмасида ҳамшира бўлиб ишлайдиган аёл айни вақтда шифохонада.

Айбланувчи қўлга олиниб, ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: