19:12 | 10.09.24

                       

Ўзбекистонда қидирувдаги эркак Туркиядан топилди

Ўзбекистонда қидирувда бўлган жиноятчи Туркиядан топилди.

Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида фирибгарликда гумонланиб қидирувга берилган 33 ёшли йигит Истанбулда ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси хабар берди.

Қайд этилишича, 1992 йилда туғилган М.Д. 2022-2023 йилларда ишончга кириш йўли билан ўзгаларнинг умумий ҳисобда қарийб 60 минг доллари миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўллари билан ўзлаштирганликда айбланиб, 2023 йилдан буён Ўзбекистонда қидирувда бўлган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: