13:57 | 10.09.24

                       

Ўзбекистондан Россияга авиақатновларда муаммолар кузатилмоқда

Ўзбекистондан Россияга борган авиарейслар аэропортга қўна олмади.

Техник сабабларга кўра ҳамда Москвадаги Внуково халқаро аэропортининг ёпилганлиги сабабли, Uzbekistan Airways’нинг қуйидаги авиақатновлари:

  • HY9607 Бухоро – Внуково рейси Самара халқаро аэропортига;
  • HY9615 Урганч – Внуково рейси Санкт-Петербург халқаро захира аэропортларига йўналтирилди.

Шунингдек, Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Москвадан ортга қайтувчи авиақатновлари кечикиш билан амалга оширилиши кутилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: