15:44 | 10.09.24

                       

ФВВ Зангиотадаги ёнғин ҳақида қўшимча маълумот берди

ФВВ Зангиотадаги ёнғинда вафот этган ва яраланганлар ҳақида маълумот берди (видео).

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент вилояти Зангиота туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида бирламчи маълумот берди.

Маълкм қилинишича, 10 сентябрь куни соат 14:15 да Зангиота тумани, «Эркин» маҳалласида жойлашган бўёқ (краска) ишлаб чиқариш цехи биносида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент вилояти ФВБга хабар келиб тушган.

Ёнғин ўчириш экипажлари етиб боришган, айни вақтда ёнғинни ўчириш  ишлари бажарилмоқда. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади.

Воқеа жойига вазирлик раҳбарияти ҳамда маъсул ташкилотларнинг вакиллари чиққан.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: