10:29 | 10.09.24

                       

Пойтахтнинг икки туманида «свет» вақтинча ўчирилди

Пойтахтнинг икки тумани «свет»дан узиб қўйилди.

Тошкент шаҳрининг икки тумани Бектемир ва Учтепада бугун, 10 сентябрь куни электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» хабар берди.

Келтирилишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида бугун, 10 сентябрь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

  • Бектемир тумани: «Забардаст» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 18:00 гача;
  • Учтепа тумани: «Зарафшон» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:30 дан 17:00 гача.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилди. “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўради.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: