17:14 | 10.09.24
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўзбекистонликларга муҳим мурожаат йўллади.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги республика аҳолиси ҳамда ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарларига мурожаат йўллади.
Маълум қилинишича, ҳаво ҳароратининг пасайиб, кунлар совиши натижасида электр, газ ёки бошқа ёқилғида ишлайдиган иситиш мосламаларидан фойдаланишга эҳтиёж ортади. Улардан фойдаланишда эътиборсизлик туфайли ёки носоз, ностандарт иситиш мосламаларини ишлатиш натижасида ис газидан заҳарланиш, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши ва ёнғинлар содир бўлиши мумкин.
«Бундай ҳолатларга тушмаслик учун уй-жой секторлари, ижтимоий-иқтисодий соҳа объектларидаги газ, электр ва бошқа ёқилғида ишловчи иситиш мосламаларини соз ҳамда шай ҳолатга келтириш чораларини мавсум бошланишидан аввал амалга ошириш зарур. Акс ҳолда иситиш мосламалари билан боғлиқ турли нохуш ҳолатлар юзага келиши мумкин», дейилади хабарда.
Мамлакатда мавсум давомида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш лозимлиги муносабати билан қиш мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳамда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида, қуйидагиларга риоя қилиш сўралди:
Агар хонада газ ҳидини сезсангиз, чироқ ва учқун чиқарувчи мосламалардан фойдаланманг, дарҳол хонани шамоллатиш чорасини кўринг. Бу ҳақда «104» рақами орқали газ хизматига, ёнғин содир бўлган тақдирда, ёнғин-қутқарув хизматининг «101» ёки «1050» телефон рақамига хабар беринг.
Ушбу қоидаларга риоя этиш билан Сиз ўзингиз ва яқинларингизни ҳамда уй-жойингизни турли бахтсиз ҳодисалар ва ёнғиндан асраб қолган бўласиз.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: