14:42 | 30.09.24

                       

Халқаро фан олимпиадалари ғолиблари ҳам қаҳрамон сифатида эъзозланади

Президент халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлганларни тантанали кутиб олиб, уларни ҳам қаҳрамонлар сифатида эъзозлаб, халққа танитиш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, совриндорларга қанча миқдорда пул берилиши маълум қилинди.

Иқтидорли ёшларни селекция қилиш тизими янги босқичга олиб чиқилади. Бунинг учун халқаро даражада фан олимпиадаларига тайёрлаш маркази ташкил этилади.

Қайд этилишича, рағбатлантириладиган халқаро фан олимпиадалари сони 18 тадан 22 тага етказилади.

Бунда нуфузли халқаро олимпиадада олтин медаль олган ўқувчига – 170 миллион сўм, кумуш медалга – 102 миллион сўм, бронза медаль учун – 68 миллион сўм мукофот пули берилади.

Шу билан бирга, ана шу ўқувчиларнинг ўқитувчилари 50 миллиондан 150 миллион сўмгача мукофотланиб, уларга бир йилда 100 фоизлик устама олиш имкони яратилади.

Илк бор халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ўқувчилар жамоаси раҳбарларини ҳам рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади.

Халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлганларни тантанали кутиб олиб, уларни ҳам қаҳрамонлар сифатида эъзозлаб, халққа танитиш зарурлиги таъкидланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: