18:27 | 12.04.24

                       

Истанбулда ўзбекистонлик йигит дўстини отиб қўйди

Икки ўзбекистонлик йигит Instagram учун тўппонча билан видео олиб, жойламоқчи бўлган. Бироқ, «пистолет» ўқланганини билмай бир йигит иккинчисини отиб қўйган.

Истанбул шаҳри Фотиҳ туманида 9 апрель, арафа куни икки нафар ўзбекистонлик ўртоқ йигит тўппонча билан видео олиб, Instagram’га жойлашни режалаштиради.

Фото: EPA

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси қайд этишича, вақтинчалик ишлаш учун келган У.Раҳматиллоев бахтсиз тасодиф сабаб 22 ёшли хонадоши С.Геббаровни отиб, ўлдириб қўйган.

Раҳматиллоевнинг полицияга берган кўрсатмасига кўра, улар арафа куни биргаликда ифтор қилиб, гаплашиб ўтиришган. Сўнг видео олишни режалаштиришган. У.Раҳматиллоев тўппончани ўқсиз деб ўйлаб, билмасдан С.Геббаровни отиб қўйган. С.Геббаров бошидан ўқ еб, воқеа жойида вафот этган. У.Раҳматиллоев полиция томонидан қўлга олинган.

Консуллик вафот этган ўзбекистонликнинг жасадини ватанга жўнатиш бўйича ишлар олиб борилаётганини маълум қилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: