13:18 | 04.10.23 1007

Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

Бунга банкнинг устав капиталини талаб қилинган суммага етказмагани сабаб бўлган.

AVO bank’ка (собиқ «Ўзагроэкспортбанк») ўз устав капиталини қонун талаблари даражасига етказмагани учун кредит бериш ва депозит операцияларини амалга ошириш тақиқланди. Бу хақда
Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, банк устав капиталининг энг кам миқдори 2023 йил 1 сентябрдан эътиборан 200 миллиард сўмни ташкил этиши кераклиги белгиланган.

Бироқ, AVO bank АЖнинг устав капитали 105 млрд сўмни ташкил этган ҳолда банк устав капитали миқдори қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилмаган.

Шу сабабли, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунчиликка мувофиқ, Банк назорати қўмитаси қарорига асосан ушбу банкка нисбатан кредитлаш ва бошқа харажатларни молиялаштириш ҳамда депозит операцияларини амалга ошириш тақиқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ учта тўлов тизимининг лицензияси Марказий банк томонидан чақириб олинганди.


Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

Тошкент халқаро аэропортида катта қурилиш ва реконструкция ишлари бошланди

19:08 | 09.12.23 242
Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

Бирлашган Араб Амирлигида «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессияси ўтказилди

17:11 | 09.12.23 386
Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

Андижонда давлатни 2,4 млрд сўмга «туширган» майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди

16:42 | 09.12.23 425
БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

БМТ Тараққиёт дастури томонидан дунёнинг 30 та давлатида Миллий мослашув режалари ишлаб чиқилади

16:15 | 09.12.23 219
Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Путин президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

15:30 | 09.12.23 459
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик молиявий ёрдам беришга рози бўлди

14:40 | 09.12.23 331