11:00 | 11.09.23 2149

Мисрда Клеопатранинг қабри топилди

Миср маликаси Марк Антоний билан бирга ўзини илонга чақтириш орқали жонига қасд қилган.

Мисрлик археологлар узоқ вақт давомида йўқолган деб ҳисобланган Миср маликаси Клеопатранинг қабрини топгани айтилмоқда. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар берди.

Фото: The Mirror

Қайд этилишича, олимлар биргаликда ўз жонига қасд қилган Марк Антоний ва Клеопатранинг дафн этилган жойини топганига ишонмоқда. Эндиликда қабрлар очилиши кутилмоқда.

«Антоний ва Клеопатранинг узоқ вақтдан бери йўқолган қабри охир-оқибат топилади. Ниҳоят дафн этилган жой Искандариядан 30 км узоқликдаги Тапосирис Магна минтақасида экани тахмин қилинмоқда. Мен тез орада Антоний ва Клеопатра қабрини топаман деб умид қиламан. Улар бир қабрда дафн этилганига ишонаман. Қабрнинг аниқ жойини аниқлашга жуда яқинмиз; биз тўғри йўлдамиз. Аниқ қаерни қазишимиз кераклигини биламиз», – дейди мисрлик археолог Заҳи Ҳаувасс.

Маълумот учун, Клеопатра VII Птоломейлар сулоласининг сўнгги ҳукмдори бўлган. У ва Рим етакчиси Октавиан Августнинг рақиби Марк Антоний бир-бирларини севгани айтилади. Марк Антонийга Римнинг шарқий провинциялари, яъни Клеопатра бошқарувидаги Мисрни идора қилиш топширилган. Антоний эса мазкур ҳудудни Клеопатрага туҳфа қилган. Шу сабабли икки ўртада милоддан аввалги 31 йилда Юнонистон қирғоқларида уруш келиб чиқади ҳамда унда енгилган Антоний ва Клеопатра ўзларини илонга чақтириш орқали жонларига қасд қилади.

Баъзи фаразларга кўра, уларнинг иккови васиятига биноан Искандария шаҳрида дафн этилгани айтилади. Бошқа тахминларга кўра эса улар ўлдирилган бўлиши мумкин.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1110
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 909
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 561
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 476
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1189
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 968