17:06 | 27.03.24

                       

Наманганда Nexia ва Spark тўқнашиб, ёниб кетди

Наманганда Nexia ва Spark тўқнашиб, ёниб кетди. Оқибатда машиналарда бўлган тўрт киши шифохонага ётқизилган.

Наманган вилоятининг Уйчи туманида Nexia ва Spark тўқнашиб, бутунлай ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, воқеа 26 март куни соат 16:00 ларда Наманган—Уйчи—Учқўрғон йўлининг 28-километри чорраҳасида содир бўлган.

Spark автомашинасини бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, қаршисидан келаётган Nexia билан тўқнашган.

Оқибатда ҳар икки автомашинада ёнғин чиқиб, транспорт воситалари тўлиқ ёниб, зарарланган.

Ҳодисада ҳеч ким вафот этмаган. Spark ҳайдовчиси тиззаси лат ейиши, Nexia ҳайдовчиси чап оёғи лат ейиши, икки нафар йўловчи ҳам тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: