8:44 | 30.10.21
Оқибатда хонадонга туташ уйда ҳам ёнғин чиққан
Наманган шаҳридаги уйларнинг бирида 30 октябрь куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, ҳодиса соат 02:33 да шаҳарнинг Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғини Сой кўчасидаги уйда юзага келган. Воқеа жойига шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимининг ёнғин қутқарув экипажи етиб борган.
Ёнғин оқибатида уйининг шифт ва том қисмидан 40 квадрат/метр жойи ҳамда қўшни хонадоннинг том қисмидан 20 квадрат/метр қисми ёниб зарарланган. Содир бўлган ҳодиса ёнғин-қутқарувчилар томонидан соат 02:57да ўчирилган. Ёнғинда инсонларни куйиш тан жароҳати олиш ҳамда ҳалок бўлиш ҳолатларига йўл қўйилмаган.
Аввалроқ Фарғона шаҳридаги уйлардан бирида 14 октябрь куни ёнғин содир бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: