10:37 | 01.03.24

                       

Навоийда 2774 литр Аи-80 бензинини ноқонуний сотаётган фуқаро ушланди

Навоийнинг Зарафшон туманида салкам 3 минг литр Аи-80 маркали бензинни қўлда сотиш учун олиб кетаётган фуқаро ушланди.

Зарафшон туманида 2774 литр Аи-80 маркали бензин ёқилғисини ноқонуний муомалага киритилишининг олди одинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Маълум бўлишича, департаментнинг Зарафшон шаҳар, Томди ва Учқудуқ тумани бўлимлари томонидан  тезкор тадбир ўтказилган. Фуқаро Н.Н. ноқонуний даромад орттириш мақсадида «Зил» русумли автотранспорт воситасида Аи-80 маркали бензинни олиб кетаётганда ушланган.

Бензин Кармана туманида қўлда қиммат нархларда ўтказиш учун олиб борилаётгани аниқланиб, жами 2 774 литр бензин ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: